Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхoжаев Хоразм вилоятининг Боғот туманида сайёр қабул ўтказди.
Хусусан, жорий йилнинг 3 июль куни Хоразм вилоят Боғот туманида Бюронинг Боғот туман бўлими биносида вилоятнинг барча туман ва шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди. Учрашувда Бюро директори ва Бюронинг Хоразм вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этдилар.
Сайёр қабул давомида 14 та фуқаронинг мурожаати эшитилди. Улар асосан қарздорликни ундириш, табиий газ ва электр энергиясидан қарздорликни ундириш ҳамда бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлар эди. Тадбир давомида барча шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.






