1

МИБ шифохона ходимларига қарздорликни ундириб берди

ЖАМИЯТ 09.07.2019, 13:07
МИБ шифохона ходимларига қарздорликни ундириб берди

Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлимииш юритувидагиМирзо Улуғбек туман жиноят ишлари бўйича судининг 2018 йил 04 декабрдаги ижро варақаларига асосан, қарздор Г.Арустамяндан ундирувчилар “Республика Нейрохирургия маркази”, фуқаролар М.Шокиров, К.Комилова, Н.Қодировалар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари асосан,Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Г.Арустамяндан ундирувчи “Республика Нейрохирургия маркази” фойдасига жами 924.580 сўм қарздорлик, ундирувчи М.Шокиров фойдасига жами 7.273.280 сўм қарздорлик, ундирувчи К.Комилова фойдасига жами 11.306.600 сўм қарздорлик, ундирувчи Н.Қодирова фойдасига жами 1.454.600 сўм қарздорликлар тўлиқ ундириб берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1