iLike.uz блоги ходимлари тошкентлик Twitter фойдаланувчилари қайси ҳудудларда фаолроқ эканлигини твитларнинг жойлашган ўрнини аниқловчи харита орқали текшириб кўришди. Бу ҳақда iLike.uz нашри маълумотларига таяниб, uz24.uz хабар беради.
Уларнинг текширувлари Тошкентдаги меҳмонхоналар, аэропорт ва шаҳар марказида кўпроқ твит ёзилишини кўрсатди.
iLike.uz ёзишича, твитларнинг жойлашган ўрнини аниқловчи харита Mapbox дастурчиси Эрик Фишер томонидан 3,5 йил вақт мобайнида ишлаб чиқилган. Харита ўзида 6 миллиарддан ортиқ твитларнинг жойлашган ўрнини жамлайди. Дастурчининг сўзларига кўра, Twitter фойдаланувчилари ҳар куни тахминан 10 миллион твит ёзади.
iLike.uz сайтидаги суратда твитлар ёзиладиган ҳудудлар яшил нуқталар билан белгиланган.