1

​"Вақф" фонди ат-Термизий зиёратгоҳига ичимлик суви олиб бормоқда

ЖАМИЯТ 23.07.2019, 10:32
​"Вақф" фонди ат-Термизий зиёратгоҳига ичимлик суви олиб бормоқда

Жорий йилнинг июль ойида "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига ичимлик сувини етказиш мақсадида хайрли ишга қўл урилди. Бу ҳақда Фонд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда 4 километр масофага қувурларни ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу хайрли ишда тадбиркорлар ҳам ҳомийлик қилмоқда. Фонд бошқарув раҳбари Искандар Халилов зиёратгоҳга ичимлик суви қувурларини ётқизиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.


"Инсоннинг чанқоғини қондириш, сув чиқариш масаласида кўплаб ҳадислар келтириб ўтилган бўлиб, улардан олинадиган фойдани тўғри англаган инсон бу ишлар қанчалик савобли эканини англайди. Бир ҳадисда бундай дейилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким сув бор жойга сув чиқарса, бир жонни озод қилгандек бўлади, ким сув йўқ жойга сув чиқарса, бир жонни тирилтиргандек бўлади” (Ибн Асокир ривояти).

Бир кишининг чанқоғини қондиришнинг савоби улкан, зиёратгоҳларга ташриф буюрувчи инсонларнинг эҳтиёжини қондириш эса улкан савобларнинг ёғилишига сабаб бўлади", дейилади Фонд хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1