АсосийJamiyat

Бугун зиёратчиларимизнинг дастлабки гуруҳи ҳаж сафарига жўнаб кетди

'Бугун зиёратчиларимизнинг дастлабки гуруҳи ҳаж сафарига жўнаб кетди'ning rasmi

Бугун, 24 июль куни эрта тонгдан ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи Тошкент-Жидда йўналиши бўйича жўнаб кетди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беришича, зиёратчиларимиз шу йилнинг 24 июль — 3 август кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина ҳамда Нукус-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига кузатилади ва шу йўналишлар бўйича 17 август — 1 сентябрь кунлари мамлакатимизга қайтиб келади.

Бу йил зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги Масжидул Ҳарам билан оралиқ масофаси атиги 50-60 метр бўлган 5 юлдузли “Пуллман замзам” меҳмонхонаси, Макка шаҳридаги ҳарамдан узоқ бўлмаган 4 юлдузли “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхонасида истиқомат қилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги бу йилги Ҳаж мавсуми учун сарф-харажатлари сметаси бўйича ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ 33 миллион 300 минг сўм этиб белгиланди, яъни нарх 5 миллион сўмга арзонлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар