АсосийJamiyat

10 нафар ёш фермерлар Японияда малака ошириб қайтади

'10 нафар ёш фермерлар Японияда малака ошириб қайтади'ning rasmi

Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ёш фермерларни қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатлар тажрибаси билан таништириб бориш, малака оширишларини ташкил этиш мақсадида Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JIСA) билан ҳам мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Ҳозирга қадар Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти томонидан 10 нафар ёш фермерлар Япония давлатида ташкил этилган халқаро ўқув-семинарларда иштирок этишга муваффақ бўлган. Йил охирига қадар яна 10 нафар ёш фермерлар Японияда малака ошириб қайтади.

Бугун Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги “Leo Garden” интенсив боғида Япония давлатидан таклиф этилган 10 нафар боғдорчилик соҳасининг илғор мутахассислари ва йирик экспортёр фермерлар юртимиздаги ёш фермерлар, соҳа мутахассислари ва фермерликка қизиққан ёшлар учун “Боғдорчиликда Япония тажрибаси” мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилди.

— 2015 йилда 50 гектар майдонда интенсив боғ яратдик.6 хил навлиолма ва 2 хил навли нок каби мевали дарахт кўчатлари экилган боғимизда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этганмиз. Бу эса сувнинг бирдек тақсимланиши ҳисобига дала бўйлаб намлик бир меъёрда тарқалишини таъминлайди, – дейди “Leo Garden” интенсив боғи агрономиБадриддин Усомиддинов. Иинтенсив боғнинг афзал томони нисбатан кичик майдондан, кам сув сарфлаб, кўп ҳосил олиш мумкин. Жорий этилаётган замонавий суғориш технологияси сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш имконини беради. 20 та ишчи ўрнига эга боғимиздан бу йил 30-35 тоннаҳосил олишимиз мумкин.

Маҳорат дарслари давомида япониялик мутахассислар ўзбекистонлик фермерларга боғдорчилик соҳасидаги сўнгги янгиликлар, инновацион технологиялар, боғ майдонини тайёрлаш, кўчатларни экиш ва парваришлаш ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш бўйича Япония тажрибасини ўргатди.

Шаҳноза Нуруллаева

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар