АсосийDunyo

Европа тарихидаги энг иссиқ бешинчи ёз мавсуми кузатилмоқда (Видео)

'Европа тарихидаги энг иссиқ бешинчи ёз мавсуми кузатилмоқда (Видео)'ning rasmi

Германия иқлим тадқиқотлари институти мутахассисларининг таъкидлашича Европа тарихида энг иссиқ бешинчи ёз мавсуми кузатилмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Иқлимшуносларнинг кўп йиллик кузатувларидан маълум бўлишича, жорий мавсумдаги каби аномал жазирама фақатгина 21 асрда кузатилмоқда. Франциянинг Бордо шаҳрида ҳаво ҳарорати бўйича сўнгги ўн олти йил давомида сақланиб турган рекордкўрсаткич янгиланди. Сешанба куни бу ерда синоптиклар соя жойда + 41,2 даражали иссиқни қайд этишди. Худди шу каби ҳолат Ла-Маншнинг бошқа қирғоғида ҳам кузатилмоқда. Лондон аҳолиси жазирама иссиқдан истироҳат боғларида паноҳ топмоқда.

Жаҳон метеорология ташкилоти мутахассисларининг сўзларига кўра, бу каби жазирама иқлим ўзгариши жараёнларининг ёрқин исботидир.Аномал жазирама аввалгига қараганда кўпроқ ва тез- тез содир бўлмоқда. Ва анча эрта бошланиб, борган сари узоқ давом этмоқда. Жазирама иссиқ ўрмон ёнғинларин келтириб чиқариб, қариялар орасида ўлим ҳолатининг ортишига сабаб бўлмоқда.Эслатиб ўтамиз, 2003 йили Европада кузатилган жазирама иссиқ 15 мингдан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган эди.


Бошқа янгиликлар