АсосийJinoyat

МТПнинг трактори солиқ қарздорлиги учун хатланди

'МТПнинг трактори солиқ қарздорлиги учун хатланди'ning rasmi

Бухоро вилоят иқтисодий судининг тегишли ижро ҳужжатларига кўра қарздор “Янги Турмуш техника” МТПдан ундирувчи Республика бюджети фойдасига 33.780.200 сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро Бюросининг Бухоро туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочилари томонидан қарздорга тегишли давлат рақам белгили 80/0183 ТАА бўлган трактори рўйхатга олиниб хатланди.

Ҳозирда ушбу трактор қарздорнинг Республика бюджети олдидаги қарздорлигини қоплашга қаратилмоқда.

    Бошқа янгиликлар