Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржонов Бухоро вилоятида сайёр қабуллар олиб бормоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 25 июль куни Мажбурий ижро бюроси Бухоро тумани бўлими биносининг мажлислар залида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Учрашувда Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида, аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Сайёр қабул давомида 8 та фуқаронинг мурожаати эшитилди.
Ҳозирги кунда ушбу мурожаатлар батафсил ўрганиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.