Покистон ҳарбийларининг сўзларига кўра, ҳаво кемаси ўқув машқ парвози вақтида аҳоли яшайдиган хонадонларнинг устига қулаб тушган. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Ҳодиса мамлакат шимолидаги Равалпинди шаҳри яқинида рўй беган. Самолёт қулаб тушгандан сўнг портлаш рўй бериб, ёнғин келиб чиққан. Аланга бир нечта биноларни қуршаб олган. Рўй берган ҳодиса оқибатида 18 киши ҳалок бўлган, яна 15 нафари эса жароҳатланган. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, жароҳатланганлардан айримларининг аҳволи оғир. Ҳозирда фалокат сабаблари ўрганилмоқда.






