Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи фуқаро туман Ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, беш бош қорамоли ўғирлаб кетилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда daryo.uz нашри «Постда» газетасига асосланиб.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўғрилик қисқа муддатда фош этилди. Мазкур жиноятни жабрланувчининг ҳамқишлоғи содир этгани аниқланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Қорамоллар эса эгасига қайтарилди.