Тошкентда 57-йўналишда ҳаракатланаётган автобусда ёнғин юз берди

ЖАМИЯТ 15.12.2014, 12:31
Тошкентда 57-йўналишда ҳаракатланаётган автобусда ёнғин юз берди

Тошкент шаҳрида 15 декабрь, душанба куни соат 10:00 атрофида Шота Руставели кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган 57-йўналишдаги Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида ёнғин юз берди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Хабар беришларича, автобуснинг мотор қисмида ёнғин келиб чиққанидан сўнг, автобус йўловчилари зудлик билан эвакуация қилинган. Автобус ҳайдовчиси ва бошқа автомобилларнинг ҳайдовчилари ўт ўчиргичлар ёрдамида оловни ўчиришга ҳаракат қилишган, шунингдек, йўл ёқасидаги ариқдан челаклаб сув сепилгани ҳам айтилмоқда.

Foto: kun.uz

Foto: kun.uz

Foto: kun.uz

Ҳодиса жойига зудлик билан ўт ўчириш хизмати, шунингдек, йўл-патрул хизмати ходимлари етиб келган. Ҳодиса натижасида Шота Руставели кўчасида тирбандлик юзага келгани айтилмоқда.

Аввалроқ, 2014 йил 5 май куни Тошкент темир йўл вокзали яқинида 12-автобус, 24 июнь куни «Чорсу» бозори яқинида 89-автобус, 14 июль куни «Дўстлик» метро бекати яқинида 148-автобус ва 1 декабрь куни «Чилонзор» метро бекати яқинида яна бир автобус ёниб кетгани хабар берилган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1