АсосийJinoyat

Нурободлик "ҳожатбарор" "Toshkent Sity"га ишга киритишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олгани маълум бўлди

'Нурободлик "ҳожатбарор" "Toshkent Sity"га ишга киритишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олгани маълум бўлди'ning rasmi

Ш.А, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 100 га яқин фуқароларни Тошкент шаҳрида қурилаётган “Toshkent Sity”га ишга киритиб қўйишни, маҳалласидан маълумотнома, меҳнат дафтарчаси, ҳарбий гувоҳномаси нусхаси, икки дона фуқаролик паспорти нусхалари, олти дона 3х4 ҳажмли фотосурат, ИНН, 086-сонли тиббий маълумотнома тақдим этишлигини айтиб ишончига кириб, ойлик маоши 700-900 АҚШ доллари эканлигини, суғурта учун 400.000-450.000 сўм пул тўлаш кераклигини айтиб алдаб, жами 40.300.000 сўмга тенг бўлган мулкини такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ш.А.га нисбатан бўлган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судида кўриб чиқилиб, 2019 йил 17 июль кунги суд ҳукмига кўра, Ш.А Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбдор деб топилиб, жабрланувчиларга нисбатан етказилган 40.300.000 сўм зарар Ш.А.нинг қариндошлари томонидан тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 5-қисмига асосланиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Н.Райимов, Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг раиси

    Бошқа янгиликлар