АсосийJamiyat

Энергия тежовчи ускуналар харид қилган шахсларга компенсация берилади

'Энергия тежовчи ускуналар харид қилган шахсларга компенсация берилади'ning rasmi

Президентнинг энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга оид қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

- хусусий хонадонларда қуёш фотоэлектрик станциялари (ўртача 2 кВт) ва қуёш сув иситкичлари (ўртача 200 литр) ўрнатилади;

- ностандарт газ-горелкали қурилмалари энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларга алмаштирилади.

2020 йил 1 январдан:

- жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:

- қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;

- қуёш сув иситкичлар учун – 1,5 миллион сўмдан;

- газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этилади.

Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқарилади

Қарор билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни республика ҳудудига олиб кириш тақиқланади.

    Бошқа янгиликлар