1

Акмал Саидов: "Конгресс Ўзбекистон маданий меросига бефарқ бўлмаган инсонларни бирлаштирди"

МАДАНИЯТ 23.08.2019, 16:34
Акмал Саидов: "Конгресс Ўзбекистон маданий меросига бефарқ бўлмаган инсонларни бирлаштирди"

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг III халқаро Конгресси фаолиятининг иккинчи кунида маданий меросни ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш режаларига бағишланган Президиум йиғилиши бўлиб ўтди. Уни "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг таҳрир кенгаши раиси Акмал Саидов очиб берди ва :

- Тошкент Халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш маркази сифатида учинчи марта ўтказилаётган Конгресс орқали яна бир бора майдонга чиқди. Қувончли томони шундаки, олдинги йилларда илгари сурилган ғоя ва таклифлар бугунги кунда ҳаётда ўз ифодасини топмоқда. Хусусан Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти куни кеча Парижда нодавлат нотижорат ташкилот сифатида расман рўйхатдан ўтказилди ва бу Жамиятга дунёнинг 50 дан ортиқ давлатлари ва 3000 дан ортиқ таниқли олимлар аъзо бўлди. Яъни мазкур Жамият Ўзбекистоннинг маданий меросимизга бефарқ бўлмаган барча дўстларини бир мақсад атрофида бирлаштирди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Конгресснинг қамров доираси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Ўйлайманки, бундан буён ҳам Ўзбекистоннинг тарихий илдизи асрларга таралган табаррук замини жаҳондаги илм аҳлларини оҳанрабодек ўзига тортаверади ва Жамият раҳнамолигида бутун дунёда "Ўзбекистон маданияти дунё тўпламларида" китоб жамланмалари чоп этилади.

Маълумки, ҳозиргача дунёда ягона бўлган китоб-жамланмаларнинг 20 дан ошиқ томлари нашр қилинган. Ишонамизки, бу манбалар дунё илм-фани ривожига муҳим ҳисса бўлиб қўшилади, турли халқлар ва маданиятлар ўртасидаги ҳамдўстлик ришталарини мустаҳкамлайди. Шунингдек олим ва тадқиқотчиларни янги тадқиқотлар ва кашфиётлар сари руҳлантираверади.

Манзура БЕКЖОНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1