АсосийЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев: Бугун биз Ўзбекистоннинг янги тарихини яратяпмиз

Президент Шавкат Мирзиёев «Шарқ тароналари» халқаро фестивалини ёритиш учун келган маҳалли...

Президент Шавкат Мирзиёев «Шарқ тароналари» халқаро фестивалини ёритиш учун келган маҳаллий ва хорижий блогерлар билан суҳбатлашди.

- Кейинги йилларда Ўзбекистон дунёга очилмоқда ва халқаро ҳамжамиятга ҳақиқатни етказишга интилиш бор. Энг муҳими, муҳокама қилиш, танқид қилиш мумкин, - деди давлатимиз раҳбари.

Мамлакатимиздаги ислоҳотларни, маданиятимиз, тарихий обидаларимизни бутун дунёга тараннум этишда блогерларнинг ўрни катта эканини таъкидлади.

- Сизларни жонажон Ўзбекистонимизда, қадимий цивилизация маркази Самарқандда кўриб турганимдан жуда хурсандман. Бугун биз Ўзбекистоннинг янги тарихини яратяпмиз. Мақсадимиз - халқимизга хизмат қилиш, одамларни рози қилиш ва келажакка ишонч билан қарашини таъминлаш. Бунга сизлар ҳам ҳисса қўшасизлар деб ишонаман, - деди Президент.

- Орангизда ўзимизнинг қоракўзларимизни кўриб турибман. Бу менга ифтихор бағишлайди. Билингки, Президент сизларни доим қўллаб-қувватлайди, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Мулоқот сўнгида Президент блогерлар билан суратга тушди, уларнинг фаолиятига муваффақиятлар тилади.

    Бошқа янгиликлар