1

Яширинча патрон олиб ўтишга уринган фуқаронинг қилмиши фош бўлди

ЖИНОЯТ 03.09.2019, 18:30
Яширинча патрон олиб ўтишга уринган фуқаронинг қилмиши фош бўлди

Божхоначилар томонидан контрабанда ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, “Тошкент-Аэро” Ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан қурол-яроғларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Хорижий давлатга учиб кетаётган фуқаро С.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан 7,62 мм. калибрдаги “СВД” ўқотар қуролининг патронини олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу холат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1