АсосийDunyo

​Токиода эни 2,7 метр бўлган энг тор офис биноси қурилди

'​Токиода эни 2,7 метр бўлган энг тор офис биноси қурилди 'ning rasmi

SO&CO студияси Токионинг гавжум тор кўчасида 5 та кичик офисли бино қурди, деб ёзмоқда TJournal.

У шаҳарнинг етакчи савдо раёнларидан бири бўлган Гинзада жойлашган бўлиб, қўшни бинолардан атиги 2,7 метрли тор фасади ва одми бетон қопламаси билан фарқ қилади.
Студия раҳбарининг айтишича, фасаднинг минимализми одамларнинг визуал равишда тиқилинч кўринган жойда унга ҳудди қўнғироқ минорасига қарагандек тепага қарашга мажбур қилади.
Бино «L» ҳарфи кўринишида бўлиб, узун йўлак билан 4 қаватли очиқ зиналар орқали уланган офис хоналарига ўтилади.
Ундан умумий кўргазма майдони сифатида фойдаланилиши кутилмоқда. Қўшимча ёритиш бутун бино бўйлаб ўтган ёруғлик йўлаги ҳисобига эришилади.

    Бошқа янгиликлар