1

Ўзбекистонда ёш келин-куёвлар учун махсус портал очилади

ЖАМИЯТ 20.09.2019, 15:51
Ўзбекистонда ёш келин-куёвлар учун махсус портал очилади

Ўзбекистонда ўсмирлар, ёш келин-куёвлар ва ота-оналарнинг репродуктив саломатлик соҳасидаги тиббий маданиятини ошириш мақсадида махсус ахборот-маърифий портал ишлаб чиқилади.

Бугун, 20 сентябрь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси қабул қилган қарорда шу ҳақда айтиб ўтилди.

Портални яратиш ва ишга тушириш вазифаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Республика репродуктив саломатлик марказига юклатилди.

Шунингдек, вояга етмаган шахслар учун жинсий тарбия масалалари бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилади. Бунда бола ва ўсмирларнинг ёши, психологик ва жисмоний ўзига хосликлари инобатга олинади.

Дастур лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан Халқ таълими вазирлиги, «Оила» илмий-амалий маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва бошқа манфаатдор вазирлик-идоралар шуғулланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1