Жорий йилнинг 24-27 сентябрь кунлари ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонасида дата-журналистика бўйича медиатренерлар учун тренинг ташкил этилди.
Тренинг ташкилотчиси сифатида ЮНЕСКОнинг Ташкентдаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон замонавий журналистикасини ривожлантириш маркази фаолият олиб бормоқда. Мазкур тренинг Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик манфаатларига хизмат қилиш имкониятларини ошириш” номли лойиҳа доирасида ташкиллаштирилди.
Тренингга пойтахт ва вилоятларда фаолият юритаётган журналистлар, тренер сифатида Қирғизистондан икки нафар халқаро экспертлар — Савия Хасанова ва Алтынай Мамбетовалар таклиф қилинган.

Янги лойиҳа ўзбек ОАВда холис ва кенг қамровли медиа контентни яратиш ҳамда келгусида дата-журналистика соҳасида журналистларнинг маҳорат ва кўникмаларини оширишга хисса қўшишга қаратилган.
Дата-журналистика (data-journalism) бугунги кунда мавжуд бўлган фойдали ва ҳикояга асосланган материаллар яратиладиган катта хажмдаги рақамли ахборот ва дастурий таъминотнинг мавжудлиги ҳисобига журналистиканинг янги тармоғи сифатида пайдо бўлди. Визуализациянинг замонавий воситалари ва технологиялари интерактив хариталар, графика ва хусусийлаштирилган элементлар яратиш имконини беради.

Тўрт кунлик тренингнинг ўтган кунлари давомида дата-журналистикага кириш, маълумотларни йиғиш, саралаш ва таҳлил қилиш, гипотеза яратиш, маълумотларга асосланган материаллар ёзиш, шунингдек, маълумотларни визуализация қилиш ва мультимедиа маълумотларни яратиш мавзулари батафсил ўрганилди.

Тренинг яна икки кун давом этади. Ўқув машғулотлар иштирокчилари ўзлари ишлаётган ОАВда чоп этиш учун долзарб ва қизиқарли мавзуда контент яратиш бўйича амалий машғулотларда ҳам қатнашишади.






