АсосийJamiyat

​Андижонда “Асака Сити” бунёд этилади

'​Андижонда “Асака Сити” бунёд этилади'ning rasmi

“Обод Марказ” дастурига танланган Асака тумани марказини қайта қуриш режаси бўйича Асака тумани Чек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 50 гектар майдонда “Асака Сити” барпо қилинади.

“Асака Сити” “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан замонавий лойиҳалар асосида қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун дастлабки таклиф лойиҳаларнинг муҳокамаси бўлиб ўтди. Муҳокамада Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев, “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Шавкат Умрзақов, вилоят ва Асака тумани ҳокимлиги бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари, мутасадди ташкилотлар мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳалла нуронийлари иштирок этдилар.

    Бошқа янгиликлар