Сариосиёлик фуқаронинг уйи ҳокимлик томонидан ҳақиқатдан ҳам ноқонуний бузиб ташланганмиди?

ЖАМИЯТ 04.10.2019, 12:19
Сариосиёлик фуқаронинг уйи ҳокимлик томонидан ҳақиқатдан ҳам ноқонуний бузиб ташланганмиди?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёнинг Шарғун шаҳри, “Маданкон” маҳалласи, Шахтиёрлар кўчаси 30-уйда яшовчи фуқаро Ситора Хурсанова ўзининг яшаш уй-жойи туман ҳокимлиги томонидан бузиб ташлангани ва конпенсация тўланмаётгани ҳақида маълумот тақатган эди.

Ушбу хабар юзасидан Сариосиё тумани ҳокимлиги 2019 йилнинг 4 октябрь куни қуйидагиларни маълум қилади:

"Шарғун шаҳрида ўзбошимчалик билан бунёд этилган бинолар ҳамда шаҳар қиёфасига мос келмайдиган уйларни шаҳарнинг Бош режасига асосан қайта қуриш белгиланганлиги муносабати билан, туман ҳокимлиги томонидан фуқаро С.Хурсанованинг (мурожаатда айтилганидек) яшаш уй-жойи эмас, балки, пиёдалар йўлагида ўзбошимчалик билан қуриб олган ёрдамчи хўжаликлари биносини бузиш тўғрисида ФИБ Сариосиё туманлараро судига даъво аризаси киритилган.

2019 йилнинг 31 майида даъво ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, фуқаронинг ўзбошимчалик билан қуриб олган омборхона ва ошхона биноларини ўз ҳисобидан бузиб олиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Шунга қарамасдан, С.Хурсанова ва унинг турмуш ўртоғи Ж.Хурсановнинг туман ва шаҳар ҳокимларидан ўз томорқасининг бошқа ҳудудида янги омборхона ва ошхона биносини қуриб олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати инобатга олиниб, уларга 2 (икки) тонна цимент, 70 (етмиш) дона шифер, 1000 (минг) та блок ғиштмаҳсулотлари етказиб берилди, уй-жойининг кўча томон девори шаҳарсозлик нормалари асосида қуриб берилди.

Вилоят ҳокимининг 2019 йил 1 август куни туманда ўтказилган сайёр қабулида ҳам С.Хурсанованинг бу тўғрида қилган мурожаати инобатга олиниб, шу куннинг ўзида унинг хонадонига яна 8 (саккиз) минг дона ғишт олиб бориб берилди."

Сариосиё тумани ҳокимлиги томонидан берилган расмий жавобда, фуқаро С.Хурсановага тегишли бўлган уй-жойни эмас, балки, пиёдалар йўлагида ўзбошимчалик билан қуриб олган ёрдамчи хўжаликлари биносини суд қарори асосида қонуний тартибда буздирилганлиги, ўзбошимчалик билан қуриб олинган бино-иншоотларга эса компенсация тўланмаслиги таъкидланган. Аммо, ушбу хонадон эгаларининг мурожаати инобатга олинган ҳолда янги ёрдамчи хўжаликлар биноларини қуриб олиш учун етарли миқдорда қурилиш моллари (хабар тарқалмасдан аввал) етказиб берилганлигини, бир неча ой олдин Шарғун шаҳрида янги барпо этилган кўп қаватли замонавий арзон уй-жойлардан квартира ҳам ажратилганлигинини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1