АсосийJinoyat

Одамларни салкам 23 млн.га "туширган" мансабдор қонун олдида жавоб берадиган бўлди

'Одамларни салкам 23 млн.га "туширган" мансабдор қонун олдида жавоб берадиган бўлди'ning rasmi

Амали ва мансабидан ўз манфаати учун фойдаланиш бу — хиёнат! Бу ҳақиқатни ўз вақтида англаб етмаганлар “қаҳрамони”миз сингари умрини хазон қилгани қолади...

3 нафар фарзанднинг отаси 31 ёшли У.Шерипов 2013 йил 1 ноябрдан 2017 йил октябрь ойигача Ҳазорасп тумани ҳокимлигига қарашли “Ҳазорасп улгуржи савдо комплекси” дирекцияси бош ҳисобчиси, 2017 йил 24 октябрдан директори вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлиб ишлаб келган. Тер тўкмай, бойлик орттириш мақсадида тергов ва судда аниқлашнинг имконияти бўлмаган шахслар билан дирекция ҳисобчиси сифатида фуқаролар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан “ Ҳазорасп улгуржи савдо комплекси”дан хусусий савдо, маиший хизмат кўрсатиш дўконлари қурилиши учун тўланган нақд пулларни қабул қилиш ваколати йўқлигини билса­-да, дирекция ҳисобчиси сифатида Г.Матякубовнинг ишончига кирган.

“Ҳазорасп улгуржи савдо комплекси” ҳудудидаги 412­сонли савдо дўконини буюрт­ мачи Г. Матякубовнинг турмуш ўртоғи якка тартибдаги тадбиркор Ш. Хажиеванинг маблағи ҳисобидан қурилиши юзасидан дирекция билан Ш.Хажиева ўртасида тузилган 2015 йил 15 январдаги шарт­ номага асосан, 2016 йил сентябрда Г.Матякубовдан савдо дўкони қурилиши учун тўланган 13 873 000 сўм нақд пулларини олиб, “банк муассасасига топшираман”, деб алдайди. 2 кун ўтиб, гўёки АТБ “Агробанк” Ҳазорасп филиалидаги дирекциясининг ҳисоб­ рақамига 2016 йил 19 сентябрда пул тўлангани тўғрисида сохта квитанцияни Г.Матякубовга беради.

Нафс балоси тинчлик бермай, эски “ҳунари”ни кўрсатади. Эгаллаб турган мансабидан фойдаланиб, Б.Қурбонов ва З.Матякубовларнинг ишончига киради. Ш.Отамуратова ва З.Матякубов ўртасида тузилган 2014 йил 5 апрелдаги ва 2016 йил 6 августдаги шартномага асосан дирекция биносида 2016 йил август ойида Б.Қурбоновдан савдо дўкони қурилиши учун тўланган 6 млн. сўм ва З. Матякубовдан савдо дўкони қурилиши учун тўланган 3 млн. сўм нақд пулларни олади. Маблағни банкка топширишини айтиб алдаб, Б.Қурбонов ва З.Матякубовларга сохта квитанцияларни тақдим қилади. Жами 9 млн. сўмлик пул маблағларини ўзлаш­тирган.

Судланувчи У. Шерипов суд муҳокамасида айбига иқрорлик билдирмаган.

Акбар АМИНОВ, жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди раиси:

— Судланувчи У.Шерипов 168-модда 2-қисми “б”, “в” бандлари (эски таҳрирдаги) ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил 1 йил давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йилу 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист

    Бошқа янгиликлар