Самарқанд вилояти хўжалик судининг 2019 йил 24 май кунги ижро варақасига асосан, қарздор “Uztransgaz” акциядорлик жамиятидан ундирувчи “Kapitalta’mir servis” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 млрд. 89 млн. 25 минг сўм миқдорида қарз ундириш юзасидан ижро ҳужжати 08.06.2019 йил куниМажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, қарздор корхонадан юқорида кўрсатилган жами қарздорлик бўлим депозит хисоб рақамига тўлиқ ундириб олинди.
Ҳозирда, ушбу пул маблағлари узоқ вақтдан буён қарздорликни ундиролмай юрган “Kapitalta’mir servis” масъулияти чекланган жамияти хисоб рақамига ўтказиб берилди.






