АсосийJamiyat

Бош прокуратура Академияси ва «ELSEVIER» компанияси ўртасида Меморандум имзоланди

'Бош прокуратура Академияси ва «ELSEVIER» компанияси ўртасида Меморандум имзоланди'ning rasmi

Меморандумда таълим ва илмий-тадқиқотчилик фаолияти соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг асосий йўналишлари ва шакллари белгиланган. 

Амалий ҳамкорликнинг давоми сифатида Академия ходимлари ва тингловчилари учун компаниянинг минтақавий директори А.Оспанова томонидан “Халқаро стандартлар асосида илмий мақолалар тайёрлаш” мавзусида мастер-класс ўтказилди.

Халқаро стандартлар асосида илмий мақолалар ёзишнинг ўзига хос хусусиятлари батафсил тушунтирилди, юқори рейтингли халқаро журналларда чоп этиладиган мақолаларни тайёрлаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Бундан аввалроқ, жорий йилнинг 7 октябрь куни Академия раҳбарияти ва ходимлари «ELSEVIER» компанияси томонидан яратилган “Uzbekistan Research Online” – Ўзбекистон Республикасининг илк рақамли рецензияланадиган илмий журналлар платформасининг очилиш маросимида иштирок этишди.

Тақдимот доирасида “Scopus”нинг халқаро стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган Бош прокуратура Академиясининг рецензияланадиган илмий журнали “ProAcademy” ҳам тақдим қилинди. Келгусида мазкур журнал “Digital Commons Network” глобал тармоғига интеграция қилинади.

    Бошқа янгиликлар