АсосийJamiyat

Қайси давлат Ўзбекистоннинг асосий инвестициявий ҳамкори?

'Қайси давлат Ўзбекистоннинг асосий инвестициявий ҳамкори?'ning rasmi

Расмий статистикага ишонадиган бўлсак,  шу йилнинг тўққиз ойида хорижий капитал иштирокида 2511 та янги корхона ташкил этилибди. Уларнинг асосий қисми доимий ҳамкорлар сифатида айтиладиган — Хитой, Россия, Туркия, Қозоғистон, Корея Республикаси резидентлари ҳиссасига тўғри келган.  

Ҳудудлар кесими бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп корхона Тошкент шаҳри (1350) ва вилояти (224), Сурхондарё (133), Самарқанд (119)да тузилган.  Айниқса, ҳар доим ҳамма соҳадан орқада қолиб юрадиган Сурхондарёнинг биринчи учликдан жой олгани ҳудуд саноат салоҳияти ортаётганини кўрсатади.  

Давлат статистика қўмитаси хорижий капитал иштирокида корхона ва ташкилотлар сони жами 9732 тага етганини маълум қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар