АсосийJamiyat

Республика миқиёсидаги клиникаларда даволаниш учун ордер олиш тартиби

'Республика миқиёсидаги клиникаларда даволаниш учун ордер олиш тартиби'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорига мувофиқ, йўлланма (ордер) билан мурожаат қилган беморларга кафолатланган тиббий хизматлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади. 

1-босқич. Шифохонада текшириш ва даволаниш давомида мижоз касаллигини аниқлаш мақсадида текширув ва даволашга кўрсатмалар аниқланган тақдирда, мижоз вилоят тиббиёт ташкилоти (Тошкент шаҳрида – туман тиббиёт бирлашмаси) таркибида ташкил қилинган тиббий-танлов комиссиясига юборилади. Бунда мижознинг касаллик тарихидан берилган кўчирмага тавсия қилинган республика даражасидаги тиббиёт ташкилотининг номи, зарур текширув усуллари ва даво муолажалари тўғрисида тавсиялар баён қилинади. 

2-босқич. Вилоят тиббиёт ташкилоти (Тошкент шаҳрида – туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси) таркибидаги тиббий-танлов комиссияси мижознинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихидан кўчирма), ихтисослик бўйича мутахассис тавсияларини ўрганиб чиққан ҳолда, унга республика даражасидаги тиббиёт ташкилотига йўлланма бериш масаласини кўриб чиқади.

3-босқич. Тиббий-танлов комиссияси томонидан мижоз тасдиқланган стандартлар асосида республика даражасидаги тиббиёт ташкилотида тиббий ёрдам (тешириш ва даволаш)га муҳтож деб топилганда, унга йўлланма (ордер) расмийлаштирилади.

    Бошқа янгиликлар