АсосийDunyo

Эфиопия бош вазири Тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди

'Эфиопия бош вазири Тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди'ning rasmi

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Эфиопия бош вазирига бериладиган бўлди. Бу ҳақда Euronews.com нашри хабар берди.

Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али 2019 йилги Тинчлик йўналиши бўйича Нобель мукофотини қўлга киритадиган бўлди. У Эритрея билан чегарадаги можарони тинчитишда кўрсатган жонбозлиги учун ушбу мукофот билан тақдирланадиган бўлди. Икки давлат ўртасидаги можаро 1998 йили баҳсли чегара ҳудудлари сабабли юзага келган эди. Гаага халқаро комиссияси Эритреяни агрессор, деб атаб халқаро нормаларни бузаётганликда айблаган. 

Давлатлар ўртасидаги фаол уруш ҳаракатлари 2000 йили ниҳоясига етган, бироқ ўтган йилнинг ёзига қадар тинчлик шартномасини тузишга эришилмаганди. Фақат 2018 йили Абий Аҳмад ва Эритрея президенти Исайяс Афеверки тинчлик ва дўстлик тўғрисидаги декларацияни имзолашган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Тинчлик учун Нобель мукофоти шу вақтга қадар 99 маротаба берилган. 

    Бошқа янгиликлар