АсосийJamiyat

Фарғона вилояти пахта режасини биринчи бўлиб бажарди

'Фарғона вилояти пахта режасини биринчи бўлиб бажарди'ning rasmi

Фарғоналик пахтакорлар мамлакатимизда биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режани бажарди.

ЎзАнинг ёзишича, Фермер хўжаликлари томонидан мўл ҳосил етиштирилиб, 238 минг 600 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилди, унинг аксарият қисми юқори навларга сотилди.

Дарҳақиқат, ғўзанинг ҳудуд шароитига мос навларини тўғри танлаб жойлаштириш, оби-тобида экиш мўл ҳосилга қўйиладиган талаблардан биридир. Жорий йилда 2 минг 149 та фермер хўжаликлари 82 минг 80 гектар майдонга чигит экди. Ғўзани навлар бўйича жойлаштиришда аввало ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, сув таъминоти ҳамда соҳанинг етакчи олим ва мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, шунингдек, кластер корхоналари таклифлари инобатга олинди.

Ғўзанинг «С-8290», «Наманган-77», «Султон», «С-6524» навлари экилиб, агротехник тадбирларга муҳим эътибор қаратилди. Дунё пахтачилигида тола сифати ва ҳосилдорлиги юқори, эртапишар, касаллик ва зараркунанда ҳашаротларга чидамли, табиатнинг турли ноқулайликларига бардошли ғўза навларини яратиш энг муҳим вазифалардан саналади. Эътиборли жиҳати, бу йил вилоятда 6 минг 980 гектар майдонда янги навлар синовдан ўтказилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар