АсосийDunyo

Саратовдаги ЙТҲда яна бир ҳамюртимиз вафот этди

'Саратовдаги ЙТҲда яна бир ҳамюртимиз вафот этди'ning rasmi

Россия ФВВнинг Саратов вилояти бўйича бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, 12 октябрга ўтар кечаси Саратов вилояти Петровск туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.С. ҳалокат жойида вафот этган. 5 нафар ҳамюртимиз жароҳат билан туман касалхонасига жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси вазиятни ўз назоратига олган ва марҳуманинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилмоқда: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.

    Бошқа янгиликлар