АсосийJamiyat

Миллий авиакомпания учта янги қатнов йўлга қўяди

'Миллий авиакомпания учта янги қатнов йўлга қўяди'ning rasmi

2020 йилнинг 1 апрелидан эътиборан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Тошкент-Мюнхен-Тошкент” йўналишида янги парвоз йўлга қўяди.

Бундан ташқари Греция ва Қатардан Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Миллий ва хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш йўли билан Хитойнинг Санья, Сиань, Иу, Шанхай ва Гуанчжоу шаҳарларига қатнов йўлга қўйиш, шунингдек Ўзбекистон ва Канада ўртасида қатнов йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

27 сентябрь куни Хитойнинг “Zhejiang Loong Airlines” авиакомпанияси Сианьдан Тошкентга чартер қатновини йўлга қўйди.

Бугунги кунда Ўзбекистон транспорт вазирлиги хизмат сифатини яхшилаш мақсадиди Ўзбекистондан Россия Федерацияси, Қирғизистон, Исроил, Эрон, Саудия Арабистони ва Чехияга қатновларни оширишни режалаштирмоқда.

    Бошқа янгиликлар