АсосийЖАМИЯТ

"Боровский" номидаги Тиббиёт коллежи талабасининг калтакланиб вафот этиши билан боғлиқ яна бир суд иши кейинги қолдирилди

Аввал хабар берганимиздек,  https://darakchi.uz/uz/75253 бугун, 14 октябрь санасида д...

'"Боровский" номидаги Тиббиёт коллежи талабасининг калтакланиб вафот этиши билан боғлиқ яна бир суд иши кейинги қолдирилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек,  https://darakchi.uz/uz/75253 бугун, 14 октябрь санасида давогарларнинг жавобгар Ислом Тўлаганов ва унинг ота-онасига нисбатан моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги фуқаролик иши кўриб чиқилди...

Ахрор СУЛАЙМОНОВ, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманлараро суди судьяси:

— Бугунги суд мажлисида тарафларнинг қўшимча илтимоснома ва этирозлари эшитилди. Шунингдек, савол-жавоблар бўлди. Суд юборган сўровномаларга Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратурасидан келган жавоблар ўрганилди. Тарафлар ушбу жавоблар билан танишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

Ҳозирда қўшимча жавобгар (И.Тўлагановнинг отаси) суд мажлиси бошланмасидан аввал И.Тўлагановнинг онасига тегишли машина ва уйга тақиқ қўйилганига норозилик билдирди. Бу бўйича хусусий шикоят киритишини билдирди. Шундан сўнг, суд мажлиси кейинга қолдирилди. Хусусий шикоят тегишли тартибда расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун ФИБ Тошкент шаҳар судига юборилиши белгиланди. Хусусий шикоят тегишли тартибда кўрилгандан сўнг фуқаролик иш ҳужжатлари ФИБ М.Улуғбек туманлараро судига қайтарилади. Шундан сўнг ишни мазмунан кўриш давом эттирилади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист.

Фотомухбир: Омил ХАКИМОВ 

    Бошқа янгиликлар