АсосийJinoyat

Таъмагир олган пулларини қайтарди

'Таъмагир олган пулларини қайтарди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан фуқаро  Ю.Фадин ва бошқаларнинг  Чирчиқ шаҳар Электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси лавозимида ишловчи У.А. нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати юзасидан суруштирув олиб борилди. 

Мурожаатчиларнинг важлари юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида, 2018 йилнинг сентябрь ойларида У.А., фуқаро Х.Тўраевдан унга тегишли бўлган корхонада мавжуд қарздорликни бартараф қилиб беришини айтиб, Х.Тўраевдан таъмагирлик йўли билан, жами 2 млн. 900 минг сўм пулларни олганлигини, бироқ корхонанинг электр энергиясидан мавжуд қарздорлигини бартараф этмаганлигини маълум қилган. 

Шунингдек, Ю.Фадиннинг аризасида У.А., ундан савдо дўконида истеъмол қилган электр энергияси учун мавжуд қарздорлик учун тўловни амалга ошириш мақсадида, 400 АҚШ доллари олиб, электр энергиясидан мавжуд қарздорлигини бартараф этмаганлиги баён қилинган. 

Юқоридаги ҳолатлар бўйича олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, У.А. Х.Тўраевдан 2 млн. 900 минг  сўм пулларни,Ю.Фадиндан 400 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини тан олган ва олган пулларини ўз эгаларига қайтарган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар