АсосийJamiyat

Комилжон Алламжонов: “Троллар — барча мамлакатлар учун чинакам хатарга айланган”

'Комилжон Алламжонов: “Троллар — барча мамлакатлар учун чинакам хатарга айланган”'ning rasmi

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги делегацияси Бирлашган Араб Амирликларида хизмат сафарида бўлиб турибди. 

Сафар доирасида Агентлик раҳбарияти Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ва келажак ишлари вазири Mohammed Al Gergawi жаноби олийлари билан учрашди. Мазкур учрашув ҳақида Агентлик диретори Комилжон Алламжонов қуйидагиларни ёзиб қолдирди:

“БАА вазири билан учрашувимиз Интернет ва ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлик масаласи бутун дунёнинг умумий муаммосига айланганини яна бир бор тасдиқлади. Ёлғон хабарлар, ижтимоий тармоқлардаги "фейк" аккаунтлар, троллар — барча мамлакатлар учун чинакам хатарга айланган ва унга қарши кескин курашлар кечмоқда.

Биз бу борада ривожланган араб мамлакатининг ахборот соҳасидаги тажрибаси, улар қўллаётган услублар билан танишдик. Мамлакат имижини шакллантириш ва PR соҳасига оид халқаро илғор тажрибалар билан ўртоқлашдик. Ўйлайманки, бу Агентлигимиз жамоаси учун ҳар томонлама самарали бўлади”.

    Бошқа янгиликлар