АсосийJamiyat

МИБ Урганчда арзон товарлар савдо ярмаркасини ташкил этди

'МИБ Урганчда арзон товарлар савдо ярмаркасини ташкил этди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни олиб қўйиш, сотиш ва йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида арзонлаштирилган товарлар савдо ярмаркаси ташкил этилди. 

Ушбу ярмаркада жиноят ва маъмурий ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатларига асосан давлат даромадларига ўтказилиши белгиланган товар моддий бойликлари харидоргир нархларда савдога чиқарилди. 

Шунингдек, ҳафтанинг жума ва якшанба кунлари ўтказиб келинаётган ярмаркада 151,3 миллион сўмлик кийим-кечаклар, пойабзаллар арзонлаштирилган нархда сотувга қўйилди.

    Бошқа янгиликлар