АсосийJamiyat

Энг яхши волонтёрлар Москвада ўтказиладиган Халқаро волонтёрлар форумига йўл олади

'Энг яхши волонтёрлар Москвада ўтказиладиган Халқаро волонтёрлар форумига йўл олади'ning rasmi

Бугунги кунда волонтёрлик ҳаракати дунё бўйлаб кенг тарқалаётган машҳур соҳалардан биридир. Бунда волонтёрлар жамият, инсонларнинг турли муаммолари ечимига, уларнинг ҳаёти ҳар томонлама яхшиланишига хизмат қилувчи турли лойиҳалар устида иш олиб боради. Волонтёрлик ҳаракати ёшларнинг мустақил фикрлашини ва ижтимоий масъулиятини оширади. Бу орқали улар жамиятнинг бир бўлаги эканини ҳис эта бошлайди. Ёшларда “Ҳамма нарсага ўз кучим билан эришаман” деган мақсад уйғонади. 

Ўзбекистонда нечта волонтёрлар бор? Ҳозирда уларнинг фаолиятига эътибор қай даражада? Барча волонтёрларни бир мақсад атрофида бирлаштириш мумкинми? Бу каби қатор саволлар давом этаверади. Барча саволларга жавоб “Волонтёрлар мактаби”да мужассам. Мазкур мактаб республикадаги кўнгилли мақомини тасдиқлаш, ушбу фаолият билан боғлиқ ғояларни тарғиб қилиш ва мамлакатда кўнгиллилар фаолиятини оммалаштириш ҳамда ривожлантиришга қаратилган лойиҳа асосида ташкил этилди. Волонтёрлар мактабида технология, иқтисодиёт, бизнес, хайрия, санъат, ўзини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда тажрибали тренерлар томонидан волонтёрларга мастер-класслар, тренинглар ўтказилиширежалаштирилган. 

Юртимизда илк бор “Волонтёрлар мактаби” томонидан “Юртимиз волонтёрлари” танлови ўтказилади. Танловда қатнашиш истагидаги ёшлардан дастлабки босқичда сўровнома тўлдириш (https://forms.gle/5BHPjeiYyL4NCcHT9)  сўралади. Иккинчи босқичда эса номзодлар билан суҳбат ўтказилади. Ғолиблар 2019йил 30ноябр куни эълон қилинади ва тақдирланади. Танлов 13октябрдан 1ноябргача давом этади. Танлов учун рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни – 20октябр. Танловда 18 ёшга тўлган, рус ёки инглиз тилларида эркин сўзлаша оладиган, волонтёрлик тажрибасига эга ёшлар иштирок этиши мумкин. Энг яхши волонтёрлар 2019йил декабр ойида Москвада бўлиб ўтадиган Халқаро волонтёрлар форумида қатнашиш имкониятини қўлга киритади. 

 

Батафсил:(https://teletype.in/@vschool.uz/HkpQNqytS)

    Бошқа янгиликлар