АсосийDunyo

Самос: муҳожирлар лагерида оммавий тартибсизлик юзага келди (Видео)

'Самос: муҳожирлар лагерида оммавий тартибсизлик юзага келди (Видео)'ning rasmi

Грециянинг Самос оролидаги муҳожирлар лагерида оммавий мушлашув рўй бериши оқибатида бир неча нафар киши жароҳатланди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, оммавий мушлашув келиб чиқиши Афғонистонлик ва Суриялик бўлган муҳожирлар ўртасида юз берган ва лагерга ўт қўйиб юборилган. Полиция тартибсизликни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлган. 650 нафар кишига мўлжалланган лагерда деярли 6 мингга яқин муҳожирлар жойлашган бўлиб, уларнинг ярмини аёллар ва болалар ташкил этади. 

Полиция тартибсизлик келиб чиққан лагерда истиқомат қилувчиларни оролдаги бошқа лагерларга эвакуация қилган. Бироқ бошқа лагерлар ҳам тўлиб-тошган. Умумий ҳисобда бу каби лагерларда 70 мингга яқин киши истиқомат қилмоқда. Маҳаллий ҳокимият марказий ҳукуматдан муҳожирларни мамлакатнинг материк қисмига кўчириш жараёнини тезлаштиришни сўрамоқда.    

Бошқа янгиликлар