АсосийJamiyat

Сингапурга бораётган ўзбекистонликлар диққатига!

'Сингапурга бораётган ўзбекистонликлар диққатига!'ning rasmi

Сингапур Иммиграция ва назорат-ўтиш пунктлари хизматида 2019-йил 14-августдан бошлаб Сингапурга киришни қайд этиш (СГ Арривал Cард) электрон хизматининг тажриба версиясини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақида ТИВ хабар қилмоқда.

Мазкур дастур Сингапурга келаётган шахслар томонидан мамлакатга келишларидан аввал ўзлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишлари билан боғлиқ жараённи тезлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастур босқичма-босқич 2021-йилгача амалдаги ҳужжатларни қоғоз шаклида тўлдириш тизими ўрнини эгаллайди.

Сингапурга боришни режалаштираётган чет эл фуқаролари барча мавжуд электрон платформалар орқали мамлакатга келишларидан олдин 14 кун ичида зарур шаклни тўлдиришлари мумкин. Дастур хизматларидан фойдаланиш текин, аммо виза тизими ўрнатилган давлаталарнинг фуқаролари учун виза олиш билан боғлиқ жараённи бекор қилмайди.

Ҳозирда мазкур қулайликдан Сингапурга фақатгина ҳаво транспорти воситасида келувчи шахслар фойдаланишлари мумкин.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Сингапур, Австралия ва Янги Зеландия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Сингапурдаги Элчихонасига +65 6734 3942 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар