АсосийJamiyat

Олий таълимда БАА тажрибасидан фойдаланилади

'Олий таълимда БАА тажрибасидан фойдаланилади'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 17-19 октябрь кунлари Тошкентда Бирлашган Араб Амирликларининг таълим соҳасидаги бир гуруҳ мутахассислари иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилади, дея хабар берилмоқда

Бугун, 17 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида семинар-тренинг тантанали равишда очилди. 

БАА таълим вазирлиги мутасаддилари, Рабдана академияси, Абу-Даби ва Заида университетларининг етакчи профессорлари томонидан юртимизда олий таълим муассасалари вакиллари учун уч йўналишда махсус тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Хусусан, олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, олий таълим  муассасаларини аккредитациялаш, олий таълимда инновацион ва тадбиркорликка йўналтирилган ўқув дастурларини жорий этиш сингари гуруҳларда мазкур соҳага оид илғор тажрибалар билан таништирилиб, зарур тавсиялар берилди.

    Бошқа янгиликлар