АсосийJamiyat

Прописка ҳолатидан қатъи назар ҳайдовчилик гувоҳномасини исталган ҳудуддан олиш мумкинми?

'Прописка ҳолатидан қатъи назар ҳайдовчилик гувоҳномасини исталган ҳудуддан олиш мумкинми?'ning rasmi

Бироз аввал хабар берганимиздек, бугун, 17 октябрь АОКА анжуманлар залида “Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли материалларга ҳуқуқий муносабат билдириш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди...

Журналист ва блогерлар иштирок этган учрашувда бир қанча муҳим масалаларга ҳам ойдинлик киритилди. Масалан:
—  Кеча, Марказий банк қарори билан фуқаролар доимий пропискасидан қатъи назар исталган ҳудуддан кредит олиши мумкин бўлди. Худди шу каби фуқароларга паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам исталган ҳудуддан олиш имкониятини яратиш мумкинми? 

Нодир Зиёев, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари:

— Бу масала жуда муҳим. Ҳозирда ушбу тизимни жорий этиш бўйича тегишли ишларни амалга оширяпмиз. Тез орада паспортни нафақат доимий прописка қилинган ҳудудидан, балки вақтинча рўйхатдан ўтган ҳудудидан ҳам олиш имкониятини яратиш бўйича таклифлар киритилади. 

    Бошқа янгиликлар