АсосийJamiyat

Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти қачондан ишлайди?

'Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти қачондан ишлайди?'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.14й.даги 194-Қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 13-бандига мувофиқ, хонадонларни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини бериш даври Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошланади ва тамомланади. Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8° С дан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8° С юқори бўлганда эса тамомланиши керак. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

Барча истеъмолчилар уланиб бўлгандан сўнг, 6-7кун давомида, ўрнатилган торайтирувчи қурилмаларда иссиқлик таъминоти тизимларининг синови олиб борилиши лозим.
Истеъмолчиларни улаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- болалар, таълим ва даволаш муассасалари;
- турар уйлар;
- жамоат ва маиший бинолар;
- театр, клуб, маъмурий бинолар;

    Бошқа янгиликлар