Жорий йилнинг 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида Visit Uzbekistan Partnership ташаббуси билан маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизнинг маданияти, санъати, анъаналари ва Буюк Ипак йўлидаги ҳаёт тарзини ҳалқаро майдонда янада кенг тарғиб этишдан иборатдир.
Visit Uzbekistan Partnership бу «Dinara&Co.» нашриёт уйининг ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ва туризм соҳасидаги инвеститцион жозибадорлигини кенгайтириш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлашга тайёр ташкилотларни ва кишилар бирлаштирувчи бизнес-клуб ҳисобланади.
Маълумот ўрнида Visit Uzbekistan Partnership ташаббуси ташкилотяилар томонидан биринчи марта 2019 йилнинг май ойида эълон қилинган. Шунингдек, Сайёҳлар ва хорижий ишбилармонлар аудиториясига мўлжалланган Visit “Uzbekistan Partnership” журнали эса 2017 йилдан буён Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қўллаб-қувватлаши остида чоп этиб келинмоқда.
Бу қисқа вақт ичида Москва, Деҳли, Лондон, Берлин, Сингапур, Мадрид, Париж, Сеул ва Токио дунёнинг пойтахт шаҳарларида ҳалқаро бизнес доира вакиллари ва дунё маркетологлари учун Visit Uzbekistan журналининг тақдимотлари ўтказилди. Шу билан бирга, журнал элчихоналар ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг халқаро ваколатхоналари, “Афросиёб” поездлари, туристик ярмаркалар ва халқаро тадбирлар доираси юртимизнинг туристик салоҳитини ўзига ҳос тарзда реклама қилиш ва ташриф буюрмоқчи бўлган сайёҳлар учун кўпроқ маълумот бериш мақсадида тарқатилади.
“Silk Road Treasures” номи остида ўтган оқшомни «Dinara&Co.» раҳбари Динара Дултаева очиб берди. Юқори савияда ташкил этилган тадбирда туризм соҳаси билан фаолияти боғлиқ бўлган ташкилотлар вакиллари қатнашди. Миллий руҳда ўтган тадбир доирасида меҳмонларга заргарлик, кулолчилик бўйича маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.
Илк марта Миланда намойиш этилган Anor Couture (модалар уйи) ва Bukhara Brilliant Silk (ипак матоларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси)нинг муваффақиятли ҳамкорлиги намойиши меҳмонларда жуда катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, йиғилганлар маданий тадбир доирасида «Begim» парфюм брендининг янги ифорлари намойиши билан танишиб, “Манас” ресторани ва Bagizagan вино заводининг ранг-баранг менюсидан баҳраманд бўлишди.
Тадбир доирасида “Яқин кунларда Ўзбекистон делегацияси Visit Uzbekistan Partnership линиясида Деҳлидаги “Luxury Simposium” тадбирида, сўнг Лондондаги “World Travel Market” кўргазмаси ва “UzInvest Forum” инвестицион форумида иштирок этиши кутилмоқда. Visit Uzbekistan Partnership’нинг маслаҳат кенгаши 12 мамлакатда Ўзбекистон билан боғлиқ лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр экспертлар ва дўстларига эгалиги” ҳақида маълум қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Отабек Олимжонов ва Шерзод Султановлар тадбир доирасида.
Visit Uzbekistan Partnership Ўзбекистоннинг халқаро имижини мустаҳкамлаш йўлида янги ғоялар, ташаббуслар ҳамда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун очиқдир.