АсосийDunyo

Яман пойтахтида содир бўлган портлаш чоғида 50 киши нобуд бўлди

Маълумотларга кўра, Яман пойтахти Сана шаҳридаги ҳарбий билим юртида содир бўлган портлаш чоғида энг ками билан 50 киши вафот этди, дея хабар беради РИА Новости. 

Гувоҳларнинг фикрларига кўра, портлаш ён-атрофдаги биноларга ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан тез ёрдам машиналари етиб келган.

70 дан ортиқ жароҳатланганларни яқин орадаги касалхоналарга олиб кетилган. Айни дамда портлаш сабаблари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар