“Бир миллион дарахт” акциясига Нукус шаҳрида старт берилади

ЖАМИЯТ 23.10.2019, 15:47
“Бир миллион дарахт” акциясига Нукус шаҳрида старт берилади

#BirMillionDaraxt акциясига Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудида старт берилади. Лойиҳа ташаббускори бўлган “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати берган маълумотга кўра, Нукус шаҳри эстафетани Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига тақдим этади.

Биринчи дарахт партияси — 100 дона арча кўчатлари 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳудудида ўтқазилади. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаоллари ташаббуси БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан қўллаб-қувватланди.

Сананинг ўзи ҳам муҳимдир. 24 октябрь — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни. Бу жамоатчилик эътиборини яна бир бор экологик муаммоларга жалб қилиш, яшаш учун қулай шароитлар яратиш, аҳолини ташвишга солаётган масалалар бўйича маълумот бериш, глобал муаммоларни ҳал қилиш учун аҳоли, сиёсий ирода ва ресурсларни жалб қилишга сабабдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1