АсосийJamiyat

Куз-қишки мавсумга "Ўзбекнефтгаз”АЖ қандай тайёргарлик кўрмоқда?

'Куз-қишки мавсумга "Ўзбекнефтгаз”АЖ қандай тайёргарлик кўрмоқда?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш, нефть-газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга мунтазам етказиб бериш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз раҳбари томонидан энергетика вазирлиги ва нефть-газ тармоғи корхоналари раҳбарларига нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳамда уларни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига етказиб бериш прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, нефть-газ маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш учун қўшимча захираларни шакллантириш, қудуқлар кесимида қазиб чиқариш ҳажмларини назорат қилиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раҳбарияти тизимдаги объектларга чиқди. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқарма бошлиғи, бош геолог, бўлимлар ва цех бошлиқлари билан учрашди. Учрашувда конлардаги қазиб олиш самарадорлигини ошириш масаласи муҳомака қилинди.

Бошқарув раҳбарияти Зафар конининг 11-12 қудуқларида «Epsilon Development Company» МЧЖ билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Айни пайтда Зафар конининг кунлик газ қазиб олиш миқдори 50 минг метр кубни ташкил қилади. 11-12 қудудқлардан кунлик газ қазиб олиш миқдорини ошириш мақсадида Epsilon компанияси билан ҳамкорликда ГРП ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу қудудқларда ўзлаштириш ишлари якунланган. 

    Бошқа янгиликлар