АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланди

'Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 октябрь кунидан Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, пойтахтда иситиш мавсуми бошланади.

Қарорга мувофиқ, иситиш мавсумига ўтиш 2 босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқичда – ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида).

Иккинчи босқичда – кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда.

Қарор билан, иситиш мавсумига ўтишни якунлаш, 2019 йилнинг 30 октябрь кунига қадар белгиланган.

Агар Сизнинг турар-жойингизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида муаммолар юзага келса, у ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Коммунал хизматлар бошқарув марказининг 1055 қисқа  ва (71) 210-01-87 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар