“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси қуйидаги мазмундаги 192-1-модда билан тўлдирилади:
192-1-модда. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш.
Эндиликда, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга мазкур тадбирларни ўтказувчи шахслар томонидан риоя этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида (2 230 000 - таҳминан) жарима солишга сабаб бўлади.
Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга қўйиладиган талабларни бузиш, – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида (6 690 000 - таҳ.) жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида (11 150 000 - таҳ.) жарима солишга сабаб бўлади.






