Жорий йил 24 октябр куни Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида ўқитувчилар 1983 йил туғилган Азиз С. ва 1984 йилда туғилган Хамид Б. танишлари 1984 йилда туғилган ветеренария бўлими ходими Умид С. билан ўзаро келишмовчилик туфайли жажаллашиб қолишади. Вазият жиддий тус олиб ўқитувчилар Умид С.нинг танасининг турли жойларига уриб, қасддан ўлдиришади. Кейин эса марҳумни ўзига тегишли бўлган автомашинаси ичига ўтказиб, воқеа жойидан яширинган.
Тезкор қидирув натижасида жиноятчилар аниқланди.
Бош прокуратура томонидан берилган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Азиз С. ва Хамид Б.ларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "п" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






