Куни кеча, 26 октябрь куни соат 22:45 да Тошкент шаҳар Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида хабар берган эдик. Машина бошқарувида 19 ёшли Бехруз К. эканлиги айтилган эди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага етказиб борилган, аммо шифокорлар ёрдамига қарамай ҳаётдан кўз юмган.
Нексия автомобилида бўлган йўловчилар — 19 ёшли Диёр К., Жавоҳир З. ва Муҳаммадазиз А. турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага етказиб борилган. Айни вақтда уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.