АсосийJamiyat

Сувга ноқонуний уланган фуқаро қилган ишидан пушаймон бўлди

'Сувга ноқонуний уланган фуқаро қилган ишидан пушаймон бўлди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот тумани бўлими ходимлари томонидан “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида энергия ресурсларидан фойдаланишнинг қонунийлиги ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида МФЙ ҳудудида жойлашган “Қараманғит Адил строй” масъулияти чекланган жамияти сув тармоқлари корхонаси туман филиали билан шартнома тузмасдан, тўғридан-тўғри кўча бўйидан ўтиб турган сув тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 163-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилиб, “Давсувинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлим мутахассислари билан биргаликда суриштирув ишлари олиб борилди ва жамият бошлиғи А.Қосбаулиев томонидан МЧЖга қарашли маъмурий бино ва меҳмонхонасига ўзбошимчалик билан уланиб, фойдаланиши оқибатида давлат манфаатларига жами 12 млн. 729 минг миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.

Натижада, А.Қосбаулиев ўз айбига иқрор бўлиб, келтирилган 12 млн. 729 минг сўм зарарни тўлиқ қоплаб берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар